Мазкур баҳсда жамоамиздан Достон Турсунов, рақибдан эса Санжар Турсунов дисквалификация туфайли ўйнай олмайди.
Ҳозирга қадар чемпионатлар тарихида жамоалар 30 марта ўзаро тўқнаш келишган. 22 беллашувда "Пахтакор" ғалаба қозонган. 4 баҳсда дуранг қайд этилган бўлса, 4 марта Олмалиқ клуби зафар қучган. Жамоамиз 54 тўп киритиб, 16 гол ўтказиб юборган. 7 муваффақиятни "Шерлар" йирик ғалаба билан қўлга киритишган. Олмалиқда кечган 15 ўйиннинг 12тасида "Пахтакор" устун келган. Мезбонлар эса 3 учрашувда ютуққа эришганлар. Сафарда 29 гол урган ҳолда 7 тўп ўтказиб юборилган. Ўтган йили Олмалиқда жамоамиз 2:0 ҳисобида зафар қучган.
АГМК ва "Пахтакор" жамоалари ўртасидаги 7-тур беллашуви 22 апрель, шанба куни соат 18:10да Тошкентдаги "Жар" стадионида бошланади.