U-21 биринчилиги 6-турида "Пахтакор" ёшлари "Сўғдиёна"дан 5:1 ҳисобида устун келишди. Ўйин бошиданоқ яққол ташаббусга эга бўлган жамоамиз 11-дақиқагача уч тўп киритишга муваффақ бўлди. 9-дақиқада Жавоҳир Алижонов пенальтидан ҳисобни очган бўлса, кейинги дақиқада Ўринбоев орадаги фарқни оширди. Турдимуродов эса 3 дақиқа оралиғида 3-тўпни киритишга эришди. Иккинчи бўлимда ҳам ўйинни ташлаб қўймаган ёшларимиз яна икки гол уришди. Ўринбоев ва Поёнов ушбу голлар муаллифига айланди. Бунга "Сўғдиёна" охирги дақиқаларда бир тўп билан жавоб қайтарди. 6 беллашувда 15 очко тўплаган Ойбек Усмонхўжаев шогирдлари пешқадамлик қилишни давом эттирмоқда.
"ПАХТАКОР" - "СЎҒДИЁНА" 5:1 (3:0)
Ҳакамлар: Е.Нуржанов, А.Рихсибоев, Ш.Мақсудов, Ж.Ҳусниддинов.
Назоратчи: Б.Ҳайдаров.
"Пахтакор": Шевченко, Ўринбоев, Поёнов, Турдимуродов, Саиднуруллаев, Пазлиддинов, Усмонов, Фомин, Ҳабибуллаев, Абдумажидов, Ж.Алижонов.
Захира: Ш.Суюнов, Беглархонов, Одилов, Позилов, Абдуллаев, Ибраимов, Анваров, Мифтахуддинов, Ўктамов.
"Сўғдиёна": Исоқов, Йўлдошев, Сойибов, Уроқов, Фарҳодов, Абдумаликов, Ҳайитжонов, Насриддинов. Синдаров, Аҳадов, Мавлонқулов.
Голлар: Ж.Алижонов 9-пен, Ўринбоев 10, 60, Турдимуродов 11, Поёнов 76-пен. - Йўлдошев 90+2.