Жами 3 юлдузли сертификатга эга тизим бугунги раҳбарият олиб бораётган ижобий ишлари натижасида ОФК томонидан эътироф этилди.
Ҳозирча жамоамиз инфратузилмасидан келиб чиқиб бир юлдузга муносиб топилди.
Икки юлдузга эга бўлишимиз учун моддий техника базамизни янгидан барпо этишимиз керак. Бугун жамоа айнан шу йўлдан кетяпти.
Айни пайтда “Пахтакор” ФАда шуғулланаётган тарбияланувчилардан, миллий терма жамоани инобатга олмаганда, 49 нафар футболчи турли ёшдаги терма жамоаларнинг йиғинларига мунтазам жалб қилинмоқда. Бу Ўзбекистон жамоалари ичида энг юқори кўрсаткичдир.