"Пахтакор"нинг кўплаб футболчилари ФИФА кунларида Ўзбекистон терма жамоалари ихтиёрида бўлишади.
Фарруҳ Сайфиев, Ҳожиакбар Алижонов, Сардор Собирхўжаев, Одил Ҳамробеков, Азиз Турғунбоев миллий терма жамоа билан Саудия Арабистонида Боливия ва Венесуэла термаларига қарши ўтадиган ўртоқлик ўйинларида қатнашади.
Диёр Холматов ва Муҳаммадқодир Ҳамралиев эса U-23 терма жамоаси сафида Марокашнинг Работ шаҳрида халқаро турнирда иштирок этади.
Осиё чемпионлари эса 22 март куни Тошкентда йиғинни давом эттирадилар. Равшан Ҳайдаров рўйхатимизни ўзгартирмади.
Отабек Боймуродов, Абубакир Ашуров, Диёр Ортиқбоев, Аббос Файзуллаев, Шаҳзод Раҳматуллаев, Беҳруз Асқаров, Пўлатхўжа Холдорхонов ва Шаҳриёр Жабборов навбатдаги ўртоқлик учрашувида иштирок этадилар.
Рустам Фомин, Саидумар Саиднуруллаев, Муҳаммадали Ўринбоев, Нурлан Иброҳимов, Темур Одилов, Данила Ни эса U-18 терма жамоасининг Тошкентдаги йиғинида қатнашиш учун таклиф этилган.
Шунингдек, янги очилган "Олимпик Фарм" жамоасига, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси манфаати йўлида 7 нафар футболчимиз, ўйин амалиётига эга бўлиши учун йил охиригача ижарага берилди.
Булар:
1. Максим Муркаев
2. Шаҳзод Имомов
3. Муҳаммадали Зоҳидов
4. Абдуазиз Абдурашидов
5. Сарвар Адҳамов
6. Далер Тухсанов
7. Жавоҳир Боҳодиров
Бу футболчилар ҳам иккинчи олимпия терма жамоамизнинг навбатдаги йиғинига жалб қилинди.
Шу тариқа 28 нафар футболчимиз Ўзбекистоннинг турли терма жамоаларида юртимиз шарафини ҳимоя қиладилар.