"Пахтакор" бош мураббийи ўйиндан кейинги матбуот анжуманида иштирок этди.
- Барча кутганидек ҳақиқий дерби бўлди. Ўзининг ҳиссиётлари, голлари билан. Илк навбатда биз мухлислар учун ўйнаймиз. Ўйлайманки, улар биздан рози бўлишди.
Уч марказий ҳимоячи тактикасини "Навбаҳор"нинг кучлилиги учун танламадим. Кейинги ўйин умуман бошқа тактика ва схема остида кечиши мумкин. Барчаси футболчиларнинг кучли ва заиф жиҳатларига, умумий ҳолатига боғлиқ бўлади. Ҳар бир учрашув учун стратегия тузамиз. Ким билан ўйнашимизнинг фарқи йўқ, рақибни тўлиқ ўрганиб чиқамиз. Барчасини ўрганиб чиққан ҳолда рақибга нима таклиф қилишимизни ва рақибларнинг кучли жиҳатларини кучсизлантиришни режа қиламиз.
Менинг гапларимни ҳурмат қилишингиздан хурсандман. Мен ўзим учун ҳақман. Ҳакамларга баҳо қўймаган бўлардим. Ҳамманинг ўз виждони бор. Барчасини ҳакамлар қўмитасига қолдирамиз. Улар ушбу ўйинни томоша қилишади. Тўғрисини айтаман, такрорий лавҳаларни кўрдим. Менимча, биринчи пеналти йўқ эди. Иккинчи пенальтида эса жарима майдончаси ичида футболчилар кўп эди. Ниманидир аниқлаш қийин бўлди. Барчасини қўмитага қолдирамиз.
Ёш футболчиларимизнинг жаҳон чемпионатига чиққани яхши ва бошқа тарафдан бу биз учун ҳақиқий муаммо. Буни биринчи марта таъкидламаяпман. "Пахтакор"дан ФИФА кунларида барча ёшдаги термаларга умумий 38 нафар киши жалб қилинади. Бу балки яхшидир, "Пахтакор" термаларнинг ҳомийсидек. Футболчиларга ҳам бу яхши. Улар учун терма асосий мақсад ва шу орқали кўтарилишни истайди. Ҳаёт шунақа. Биз қайднома тайёрлаганимизда буни ҳисобга оламиз. Аммо чегарасиз равишда футболчиларни рўйхатдан ўтказиб бўлмайди. Балки U-20 термамиздаги барча футболчилар ҳам асосий таркибда ўйнамас, бироқ улар яқин вақтлардаги асосий жамоанинг захираси бўлади. Улар исталган вақтда асосий таркибда ҳам захирада ҳам бўлишга тайёр. Албатта, U-20 термамиз тўртликка киргани ва финалга чиққанидан жуда хурсанд бўлдим. Жаҳон чемпионати қизиқроқ. У ерда бошқа мактаблар, академиялар фонида кучлимизми ёки йўқлигини билиб оламиз. Африка, Осиё, Европа каби қитъалар вакиллари билан куч синашиш орқали даражамиз очилади. Биз тўғри йўналишдамизми ёки йўқ билиб оламиз.