Миллий терма жамоа учрашувида жароҳат олган Станислав Андреев тиббий текширувдан ўтказилди.
Унинг жароҳатига тиззадаги олд хочсимон пайларнинг шикастланииши деб ташхис қўйилди. Андреевнинг сафга қайтиши иккинчи даврадан аввал рўй бермайди. Яқин кунларда жароҳатини операция билан ёки операциясиз даволаш борасида бир қарорга келинади. Ярим ҳимоячининг машғулотларга қачон қайтиши бўйича аниқ маълумотни яқин кунларда тақдим этамиз.