Олмалиқдаги ўйиндан кейин "Пахтакор" бош мураббийи учрашув ҳақида фикрларини билдирди.
Жасур АБДУРАИМОВ ("Пахтакор" бош мураббийи): - Учрашувни яхши бошладик. Бир қатор вазиятларни юзага келтирдик, аммо улардан фойдалана олмадик. 60-дақиқагача йигитлар берилган кўрсатмалар асосида ҳаракат қилишди. Аммо ўзимиз йўл қўйган хатолар оқибатида бугун мағлубиятга учрадик. Мезбонларнинг стандарт ҳолатларда яхши ўйнашини ўргангандик. Барибир иккала голни ҳам шундай вазиятлардан кейин ўтказдик.
Таркибда ёш футболчилар кўп. Қолаверса, жароҳат ва дисквалификациялар билан боғлиқ муаммо учрамоқда. Ҳолатни ўнглаш устида ишлашда давом этамиз.