Клуб янгиликлари

"Пахтакор" футболчилари IFFHSнинг Ўзбекистоннинг барча даврлар жамоаси рўйхатида

Клуб янгиликлари

Жаҳон футбол тарихи ва статистикаси ташкилоти IFFHS ҳар бир мамлакатнинг барча даврлардаги орзулар жамоаларини эълон қилди.

Унга кўра, Ўзбекистон орзулар жамоаси рўйхатидан ўрин олган футболчиларнинг барчаси "Пахтакор" шарафини ҳимоя қилган ўйинчилардан тузилган. Жамоа рўйхати билан танишинг.

Дарвозабон — Юрий Пшеничников.
Ҳимоячилар — Сергей Доценко, Владимир Штерн, Мустафо Билолов, Геннадий Денисов.
Ярим ҳимоячилар — Миржалол Қосимов, Михаил Ан.
Ҳужумчилар — Владимир Фёдоров, Биродар Абдураимов, Станислав Стадник, Геннадий Красницкий.

Шунингдек, жамоамиз сафида ўйнаганлардан Эдгар Гесс Тожикистон, Ровшан Мухадов Туркманистон, Хорен Оганесян Арманистон ва Василис Хадзипанагис Греция орзулар жамоаси рўйхатига киритилган. "Пахтакор"да мураббий бўлиб ишлаган Анатолий Башашкин Россия орзулар жамоаси сафидан ўрин олган.

"Пахтакор" - буюк тарих билан ёрқин келажак сари!