27 ёшли ҳимоячи ҳамда клубимиз ўртасидаги келишув узайтирилди.
Ёзда жамоамиз таркибига келиб қўшилган Турсунов иккинчи даврада 7 ўйинда майдонга тушди ва ўз фаолиятида биринчи бор клуб сафида чемпионликни қўлга киритди. Достон ҳамкорликни давом эттириш ҳақида клубимиз таклифига рози бўлди. Миллий терма жамоамизнинг яна бир аъзоси келаси йилда ҳам "Пахтакор"да учун тўп тепади.