"Пахтакор" ёшлар жамоаси 13-турда "Олмалиқ"дан кичик ҳисобда устун келди.
Биринчи бўлимда майдонда тенг кураш борди. Маҳмудҳожиевнинг жаримадан тепган тўпи тўсинга тегди. Мезбонларнинг икки хавфли зарбасини Раимов қайтариб қолди.
Танаффусдан кейин ташаббусни ўз томонига оғдирган жамоамиз кўплаб қулай имкониятларни юзага келтирди. 90-дақиқада 25 метрлардан белгиланган жарима зарбасини Асқаров ажойиб зарба билан дарвозага аниқ йўллади. Ушбу гол жамоамизга муҳим ғалабани тақдим этди.
"Олмалиқ" - "Пахтакор" - 0:1 (0:1)
Олмалиқ. "Металлург" стадиони. 256 томошабин.
Ҳакам: Акобир Шукуруллаев – 8,5.
"Олмалиқ": Зиёвиддинов, Содиқов, Алақулов, Суюнов, Юсупов, Набиев, Ш.Умаров, Имомов (Рўзиев, 65), Рашидов (Раҳматиллаев, 61), Мирюсупов, Ж.Умаров (Ражабов, 58).
"Пахтакор": Раимов, Йўлдошев, Эрмаматов, Г.Аҳмедов, Сатторов, Ўрунов, Жўраев, Саидазимов, Асқаров, Саъдиллаев (Ғанихонов, 82), Маҳмудҳожиев (Иброҳимов, 46).
Гол: Асқаров, 90 - 0:1.
Огоҳлантиришлар: Ш.Умаров, 27. Г.Аҳмедов, 87. Раҳматиллаев, 90+1. Иброҳимов, 90+1.