Жами 906 ўйинда майдонга тушган "Пахтакор" 619 ғалаба, 147 дуранг ва 140 мағлубият қайд этган ҳолда 2004 очко жамғарган. Жорий мавсумда жамоамиз 2000-голни урган ва 2000-очкони жамғарган биринчи клубга айланди. Рақиб дарвозасига умумий 2032 гол урилиб, 754 тўп ўтказиб юборилган. "Шерлар" энг кўп ғалаба қозонган, энг кўп тўп киритган ва энг кўп очко жамғарган ҳолда етакчилик мавқеини мустаҳкамлаб бормоқда. Бир ўйинда ўртача 2,12 очкога эга чиқилган. Бу борада кейинги поғонада бораётган "Нефтчи" билан ўртадаги фарқ катталашмоқда. Жамоамиз фарғоналикларга нисбатан 138та кўпроқ зафар қучиб, 434та кўпроқ гол уришга эришган. Очколар фарқи эса 427тага етди.
"Пахтакор" Суперлигада 15 карра чемпионликка сазовор бўлган ва мустақиллик даврида Ўзбекистоннинг энг кўп совринга эга чиққан жамоаси саналади. "Шерлар"нинг умумий совринлари сони 32тани ташкил этмоқда.