15-чемпионликка эришилган ўйиндан кейин "Пахтакор" бош мураббийи матбуот анжуманида иштирок этди.
- Мавсум қандай ўтди деган саволга натижаларимиз жавоб берсин. Бир яхши мақол бор, "Яхши от кейин чопади". Биз узоқ масофада кучли эканлигимизни кўрсатиб қўйдик. Чемпионмиз. Рақибни ишончли тарзда мағлубиятга учратдик. Йирик ҳисобдаги ғалабага эришишимиз мумкин эди, аммо шуниси ҳам етарли. Олдимизга қўйилган вазифани бажардик. Энди йигитлар таътилга чиқишади, баъзилар эса терма жамоада бироз меҳнат қилишига тўғри келади.
Ҳаммасига вақт керак. Иш бошлаганимизда йигитлар учун деярли барча нарса биринчи мартадек эди. Бунинг устига мавсумга тайёргарлик муваффақиятсиз ўтган. Йигитларнинг руҳий ва жисмоний ҳолати яхши бўлмаган. Шу сабабли улар талабларни тушуниши учун вақт керак бўлди. Футболчилар эшитишди ва тушунишди. Бу ўз маҳсулини берди. Сўнгги турларда мен хоҳлаган "Пахтакор"ни кўра олдим. Келаси мавсум "Шерлар" янада кучли, тезкор ва яхшироқ бўлади.
Келаси мавсум учун таркибни кучайтиришга ҳаракат қиламиз. Чемпионлар Лигаси стартига ҳали анча вақт бор. Сентябрда бошланади. Мавсумни якунлаётганимизда бу турнир бошланаётган бўлади. Ҳозир ҳам баъзи ғояларимиз бор. Футболчилар ўсиши учун жамоада соғлом рақобат бўлиши керак. Рақобат бўлмаса, ўйинчилар ҳеч қачон ўсишга эришмайди. Биз ҳар бир позицияда икки нафар тенг футболчи бўлишини хоҳлаймиз. Шундагина жамоа сифатида ривожлана оламиз. Таркибни кучайтирамиз.