"Қизилқум" билан ўйинда тўрт тўп киритган Чераннинг "Пахтакор"даги голлари сони 100тадан ошди.
Ушбу ўйинда Драганнинг 2-голи унинг "Шерлар" таркибида киритган 100-тўпига айланди. Баҳс якунига қадар Черан голлари сонини 102тага етказиб қўйди. Охирги 4 турда Драган икки бор покерга эришди.
Чераннинг "Пахтакор" таркибида урган жами голлари сони эндиликда 102тага етди. У Суперлигада 82, ички кубокларда 13 ва Чемпионлар Лигасида 7 тўп киритишга эришган. Юбилей гол билан Драганни табриклаб, унинг жамоамиз учун совринларни қўлга киритишда давом этишига умид қиламиз.