Тошкентда турли ёш тоифасидаги жамоалар ўртасида МДҲ Кубоги халқаро мусобақаси бўлиб ўтмоқда.
2013 йилда таваллуд топган футболчилардан иборат жамоамиз Павел Пуришкин бошчилигида турнир ғолибига айланди. Финалда "Қайрат" 2:1 ҳисобида доғда қолдирилди. 2012 йилда туғилганлар "Б" жамоаси эса финалда "Қайрат"дан 1:4 ҳисобида енгилди. Ушбу жамоани Павел Тьюлкин бошқариб келмоқда.
Сарвар Ҳайдаров устозлик қилаётган 2010 йилнинг иккинчи (Б) жамоаси финалда "Бунёдкор"га пенальтилар сериясида имкониятни бой берди.