Суперлига 24-турида "Шерлар" Тошкентда "Сўғдиёна"дан 2:0 ҳисобида устун келишди.
Ўйинни ҳужумкор руҳда бошлаган жамоамиз 5-дақиқада ҳисобни очди. Собирхўжаев тўпни майдон марказида эгаллаб олиб, олдинга интилди ва Ҳамдамовга узатма берди. Достон эса ўнг қанотдан жарима майдони маркази сари яқинлашиб, кучли зарба билан гол муаллифига айланди. Зарбадан сўнг тўп тўсинга тегди ва дарвозадан жой олди. Бўлим ўрталарига қадар Турғунбоев ва Файзуллаевнинг аниқ зарбаларидан сўнг Митрович тўпни қайтарди. Чераннинг зарбасига аниқлик етишмади. Меҳмонлардан Чермель ва Колакович бурчак зарбаларидан сўнг хавфли вазиятларни юзага келтиришди. Биринчи бўлимга қўшилган вақтда Чераннинг уриниши устунга тегиб қайтди.
Иккинчи бўлим бошида ҳам "Шерлар" тўп киритишди. Бу сафар Ҳамробековдан тўпни қабул қилган Алижоновнинг зарбаси рикошетдан кейин дарвозага бориб тушди - 2:0. Ушбу голдан сўнг жамоамиз ўйинни анча хотиржам назорат қилди. Файзуллаев ва Чераннинг хавфли зарбаларини Митрович бартараф этишга эришди. Баҳсни "Пахтакор" 2:0 ҳисобида ғалаба билан якунлаб, чемпионлик сари курашни давом эттиради.
"ПАХТАКОР" - "СЎҒДИЁНА" - 2:0 (1:0)
2 ноябрь. Тошкент. "Пахтакор" стадиони. 483 томошабин.
Ҳакамлар: Т.Тўхтасинов, А.Маражабов, З.Абдураҳмонов, Л.Долимов.
Назоратчи: Б.Намозов.
Комиссар: А.Аҳроров.
"Пахтакор": Суюнов, Алижонов, Турсунов, Азмиддинов (Насонов, 67), Сайфиев, Ҳамробеков (Алибоев, 85), Собирхўжаев (Ўринбоев, 90), Турғунбоев, Файзуллаев, Ҳамдамов, Черан.
"Сўғдиёна": Митрович, Қулматов, Шойқулов (Обшивац, 75), Жўрабеков, Норхонов (Мавлонқулов, 58), Ҳасанов (Насимов, 75), Қаҳрамонов, Маназаров (Нўъмонов, 75), Денисов, Чермель (Ҳалилов, 55), Колакович.
Голлар: Ҳамдамов, 5 - 1:0. Алижонов, 48 - 2:0.
Огоҳлантиришлар: Шойқулов, 19. Турғунбоев, 39. Алижонов, 79.