2011 йил таваллуд топган футболчилар финалда ўзаро тўқнаш келишди. Ярим финалда биринчи жамоа "Қайрат"ни 3:0, иккинчи жамоа эса "Қайрат-2"ни пенальтилар сериясида мағлуб этди. Финалда "Пахтакор-А" 2:0 ҳисобида зафар қучди. Шу тариқа Исроил Турсунхўжаев шогирдлари дастлабки икки ўринни банд этишди. Ушбу ёш тоифасида Саидамир Бахтиёров энг яхши ҳимоячи, Арон Соломон энг яхши ҳужумчи, Темур Пўлатов энг яхши ўйинчи деб топилди.
2010 йил жамоаси ярим финалда қизиқарли кечган беллашувда "Дўстлик"ни 3:2 ҳисобида мағлубиятга учратди. Финалда Қозоғистоннинг "Жас Қиран" жамоасига қарши ўйнаган Сарвар Ҳайдаров шогирдлари 3:0 ҳисобида ғолиб бўлишди. Акмал Султонов энг яхши ҳимоячи, Билол Илҳомов энг яхши футболчи сифатида эътироф этилди.
2012 йил тарбияланувчилари ҳам мусобақа ғолибига айланди. Ярим финалда биринчи жамоамиз "Бунёдкор"дан устун келиб, иккинчи жамоа "Одил Жуниор"дан енгилди. Финалда Павел Тьюлкин бошчилигидаги "Пахтакор-А" 2:0 ҳисобида "Одил Жуниор"ни мағлуб этди.