Суперлиганинг 24-тур марказий ўйинида жамоамиз Тошкентда "Сўғдиёна"ни қабул қилади.
Миллий чемпионатлар доирасида ўзаро 53 учрашув бўлиб ўтган. 41 беллашувда жамоамиз ғалабага эришган бўлса, 6та ўйинда дуранг қайд этилган ва 6 баҳсда рақибнинг ғалабаси қайд этилган. 127 гол урган "Шерлар" ўз дарвозасидан 42 тўп ўтказиб юборишган. "Пахтакор"нинг энг йирик ғалабалари 6:1 ва 5:0 ҳисобларида кузатилган. Тошкентдаги 26 баҳснинг 24тасида жамоамиз муваффақиятини нишонлаган. Шундан 12 ғалаба йирик натижа билан қўлга киритилган. Ўз майдонида жамоамиз 90 гол уриб, 18 тўп ўтказиб юборган. Фақат бир мартадан жиззахликлар ютуғи ва дуранг қайд этилган.
Ўйиндаги ғалаба "Шерлар"нинг чемпионлик сари курашни давом эттиришига ёрдам беради.
"Пахтакор" ва "Сўғдиёна" жамоалари ўртасидаги ўйин 2 ноябрь, чоршанба куни соат 18:30да "Пахтакор" стадионида бошланади