Академиямизнинг уч ёш тоифасидаги жамоаси шу кунларда Тошкентда ўтказилаётган "Дўстлик Кубоги" халқаро турнирида қатнашишмоқда.
2012 йилда таваллуд топган футболчилар Павел Тьюлкин қўл остида икки таркиб билан қатнашмоқда. Гуруҳда "Пахтакор-А" "Трактор" (3:0), "Дордой" (5:0), "Пойтахт" (4:0) ва "Бунёдкор-Б" (4:1) жамоаларидан йирик ҳисобда устун келди. "Пахтакор-Б" эса "Феникс" (4:2), "Қайрат" (2:0) ҳамда "Старт" (2:0) жамоаларини мағлуб этиб, "Парвоз" билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади. Чорак финалда биринчи жамоа "Парвоз-Б"ни 6:0, иккинчи жамоа "Парвоз-А"ни 2:1 ҳисобида доғда қолдирди.
2011 йилда туғилган ўйинчилардан иборат ёш тоифаси жамоалари Исроил Турсунхўжаев қўл остида гуруҳ босқичини муваффақиятли якунлади. Чорак финалда биринчи жамоа "Дўстлик"дан 3:0 ҳисобида устун келган бўлса, иккинчи жамоамиз 16-БЎСМни 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Ярим финалда "Пахтакор-А" "Қайрат Ф1" билан тўқнаш келади. "Пахтакор-Б" эса "Қайрат 12" тарбияланувчиларига қарши майдонга тушади.
2010 йилда таваллуд топган футболчилар жамоаси гуруҳда етакчиликни қўлга киритиб, чорак финалда "Бунёдкор"даги тенгдошларидан кучли келишди. Ярим финалда Сарвар Ҳайдаров шогирдлари "Дўстлик" билан финал йўлланмаси учун кураш олиб боришади.