Академия тарбияланувчиларидан иборат жамоамиз U-19 биринчилигида иккинчи поғонани эгаллади.
Сўнгги турда Андижонда меҳмон бўлган футболчиларимиз 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаб, иккинчи ўринни мезбонларга тақдим этишмади. Саидумар Саиднуруллаев томонидан киритилган тўп дуранг учун етарли бўлди. 22 ўйинда 44 очко тўплаган ёшларимиз рақиблар дарвозасига 62 гол уриб, бу борада энг яхши жамоага айланишди. Ўтган йили ҳам ушбу мусобақада ёш футболчиларимиз кумуш медалларга сазовор бўлишганди.
"АНДИЖОН" - "ПАХТАКОР" - 1:1
28 октябрь. Андижон.
Ҳакам: Олим Тўйчибоев.
"Андижон": Нурмуҳаммадов, Аббосхонов, Айсаров, Асқаров, Ойбеков, Холматов, Обиджонов, Рустамбеков, Каримов, Ҳусанбоев, Юсупов.
"Пахтакор": Муркаев, Тодоров, Ваниев, Зоҳидов, Беглархонов, Поёнов, Саиднуруллаев, Усмонов, Фомин, Ҳабибуллаев, Одилов.
Захира: Жўрабеков, Погосян, Файзиев, Файзуллаев, Абдуманнонов, Пазилдинов, Соколов, Баҳодиров, Мўминов.
Гол: Саиднуруллаев.