Клуб янгиликлари

Олмалиқда Серазетдинов ҳакамлик қилади

Клуб янгиликлари

15 июнь куни олий лиганинг 13-турида жамоамиз "Олмалиқ" меҳмони бўлади.

Беллашувда Виктор Серазетдинов бошлиқ ҳакамлар гуруҳи ишлайди. Жорий мавсум у Муборакда "Машъал"га қарши учрашувни бошқарган ва ўшанда "Пахтакор" 0:3 ҳисобида имкониятни бой берганди. Маъмур Саидқосимов ва Равиль Шояхметов ёрдамчи ҳакамлар вазифасини бажаришади.

Ўйинни мезбонлардан Владислав Касминин, жамоамиздан Азим Аҳмедов дисквалификация сабабли ўтказиб юборади.

Ёшлар таркиблари учрашуви 14 июнь, "Металлург" стадионида 17:45да бошланади. Асосий жамоалар ўйини 15 июнь куни ОКМК стадионида 19:00да старт олади.

"ОЛМАЛИҚ" - "ПАХТАКОР"
Ҳакамлар: Виктор Серазетдинов (Тошкент), Маъмур Саидқосимов (Тошкент), Равиль Шояхметов (Тошкент), Акобир Шукуруллаев (Тошкент).
Назоратчи: Марат Исмоилов (Тошкент).
ПФЛ вакили: Владимир Штерн.