U-21 биринчилигида "Локомотив"дан устун келган ёшларимиз совринли поғоналар учун курашни давом эттиради.
Қибрайда ўтган беллашувда Шаҳриёр Жабборовнинг икки голи жамоамизга муҳим ғалаба келтирди. Рақиб бунга бир тўп билан жавоб қайтарди. Ёшларимиз навбатдаги баҳсда 3 ноябрь куни "Сўғдиёна"га қарши майдонга тушади.
"ПАХТАКОР" - "ЛОКОМОТИВ" - 2:1 (1:1)
Голлар: Жабборов 13, 64 - Абдураҳмонов 19.
"Пахтакор": Боймуродов, Насонов, Ортиқбоев, Неъматов, Асқаров, Жабборов, Ўктамов, Ўринбоев, Турдимуродов, Поёнов, Пазлидинов.
Захира: Нажафалиев, Мансуров, Хананов, Беглархонов, Саиднуруллаев, Усмонов, Фомин, Ҳабибуллаев, Абдумажидов.
"Локомотив": Исоқов, Абдуалимов, Абдураҳмонов, Йўлдошев, Абдуҳалилов, Абдураимов, А.Алижонов, Иномов, Мирзаев, Аълохўжаев, Маматалиев.
Захира: Шевченко, Умаржонов, Ибрагимов, Мубораков, Алиев, Анваржонов, Қурбонов, Ҳожибоев, Мамажонов.