Тошкент дербисида "Локомотив" билан тўқнашган "Шерлар" ишончли зафар қучишди.
Таркибда ўтган ўйинга нисбатан бир ўзгариш қилинди. Дарвозада Қувватов ўрнини Суюнов эгаллади. Биринчи бўлимда тўлиқ ташаббусга эга бўлган жамоамиз кўплаб голли вазиятлар яратди. Черан ва Азмиддиновнинг уринишларидан сўнг рақиб посбони маҳорат кўрсатди. 26-дақиқада Сайфиев жарима майдонига оширган тўпни Абдужалилов қайтарди, унга биринчи бўлиб етиб келган Файзуллаев дарвозани яқин масофадан ишғол қилди - 1:0. 38-дақиқада эса Собирхўжаев-Ҳамдамов-Черан ижросидаги ажойиб ҳужум гол билан якунланди. Драган бўш дарвозага боши билан тўпни тўғрилаб қўйди. Салдан кейин Файзуллаевнинг боши билан берган зарбаси ноаниқ чиқди. Меҳмонлардан икки хавфли уриниши Рашидхонов ва Жумабоевга тўғри келиб, ҳар икки зарбани Суюнов қайтарди.
Иккинчи бўлимда "Пахтакор" ўйин суръатини хотиржам тарзда назорат қилишга интилди. Рақиб эса мағлубиятдан қутулиш учун кескин вазиятлар содир этишга ҳаракат қилди. Бир ҳолатда Суюнов Тошпўлатовнинг зарбасидан сўнг тўпни қайтариб юборди. Сайфиев ҳам бир ҳолатда рақибнинг аниқ зарбаси йўлига ғов бўлди. Ўйин якунигача натижа ўзгармади. "Пахтакор" дербидаги муваффақият билан чемпионлик учун курашишда давом этади.
"ПАХТАКОР" - "ЛОКОМОТИВ" - 2:0 (2:0)
24 октябрь. Тошкент. "Пахтакор" стадиони. 311 томошабин.
"Пахтакор": Суюнов, Алижонов, Азмиддинов, Турсунов, Сайфиев, Ҳамробеков, Собирхўжаев, Ҳамдамов, Файзуллаев (Алибоев, 72), Турғунбоев, Черан.
"Локомотив": Абдужалилов, Қобилов, Салимов (Комилов, 46), Қодирқулов, Этаме, Жумабоев, Ғуломов (Тошпўлатов, 46), Сафаров, Мелиев (Абдураҳмонов, 62), Рашидхонов (Абдуалимов, 62), Жумаев (А.Алижонов, 72).
Голлар: Файзуллаев, 26 - 1:0. Черан, 38 - 2:0.
Огоҳлантиришлар: Салимов, 40. Рашидхонов, 56. Комилов, 58. Ҳамробеков, 69. Этаме, 82. Турсунов, 82. Алибоев, 88.