"Қўқон-1912" билан ўйинда тўрт тўп киритган Черан Суперлигада эндиликда 6 хет-трикка эга.
Бу унинг Суперлигадаги 6-хет-трики бўлди. "Андижон", "Бухоро" билан икки марта, "Насаф", "Қизилқум", "Қўқон-1912" жамоалари билан беллашувларда Драган бир ўйинда уч ва ундан ортиқ гол муаллифига айланган. Кечаги покер унинг учун фаолиятида биринчиси бўлди.
Чераннинг "Пахтакор" таркибида урган жами голлари сони 97тага етди. У Суперлигада 77, ички кубокларда 13 ва Чемпионлар Лигасида 7 тўп киритишга эришган. Яна уч гол урган тақдирда Драган жамоамиз учун голлар борасида юзлик довонини босиб ўтади.