19 ёшли ярим ҳимоячи "Қўқон-1912" билан беллашувда ўзининг "Шерлар" сафида дебютини ўтказди.
"Пахтакор" футбол академияси тарбияланувчиси саналган Беҳруз клуб тизимида энг қуйи бўғиндан асосий таркибгача бўлган йўлни босиб ўтган навбатдаги футболчилардан бирига айланди. Асқаров универсал ўйинчилардан саналиб, ҳимоя ва ярим ҳимояда ҳаракат қила олади. Айни пайтда жамоамиз сафида ўйнаётган Ҳожиакбар Алижонов, Шаҳзод Азмиддинов, Аббос Файзуллаев, Шаҳриёр Жабборов, Диёр Холматов, Муҳаммадали Ўринбоев, Аббос Эргашбоев, Рустам Турдимуродов ҳам академиядан асосий таркибгача бўлган йўлни клубимиз тизимида босиб ўтишган.