"Шерлар" Суперлиганинг 22-турида Тошкентда "Қўқон-1912"ни қабул қилишади.
Ўйинни дисквалификация туфайли ўтказиб юборадиган футболчилар жамоаларда мавжуд эмас.
"Қўқон-1912"га қарши чемпионатларда ўтган 33 баҳснинг 19тасида "Пахтакор" зафар қучган. 8 ўйинда дуранг қайд этилган бўлса, 6 марта рақиб ғалаба қозонган. Рақиб дарвозасини 85 марта ишғол қилган жамоамиз 46 гол ўтказиб юборган.
Тошкентдаги учрашувларнинг 14тасида "Пахтакор" зафар қучган бўлса, биттадан тўқнашув дуранг ва меҳмонлар ютуғи билан тугаган. 7 баҳсда жамоамиз йирик ҳисобда зафар қучган. Уйда 57 тўп киритган "Шерлар" ўз дарвозасидан 18 гол олиб чиқишган. Ўзаро ўйинлардаги энг йирик натижа 2000 йил кузатилган. Ўшанда жамоамиз 7:1 ҳисобида ғалаба қозонган. Ўтган йили Тошкентда "Пахтакор" 3:0 натижаси билан муваффақиятга эришган.
"Пахтакор" ва "Қўқон-1912" жамоалари ўртасидаги учрашув 18 октябрь, сешанба куни "Пахтакор" стадионида соат 18:30да бошланади.