Клуб янгиликлари

U-19 жамоамиз Фарғонада йирик ғалабага эришди

Клуб янгиликлари
Биринчилик 21-турида "Пахтакор" тарбияланувчилари Фарғонада "Нефтчи"дан 3:0 ҳисобида устун келишди.

Ўйинда мезбонлардан кўра устунроқ бўлган футболчиларимиз жавобсиз уч тўп киритишга муваффақ бўлишди. Биринчи бўлимда Саидумар Саиднуруллаев ҳисобни очишга эришди. Танаффусдан кейин эса Темур Одилов дубл қайд этган ҳолда йирик ҳисобда муваффақиятни таъминлади. 20 ўйинда 40 очко тўплаган "Пахтакор" U-19 жамоаси совринли ўринлар учун курашни давом эттирмоқда.

"НЕФТЧИ" - "ПАХТАКОР" - 0:3 (0:1)
"Пахтакор": Муркаев, Погосян, Исломов, Ваниев, Миродилов, Саиднуруллаев, Усмонов, Фомин, Аб.Мўминов, Одилов, Абдумажидов.
Захира: Жўрабеков, Файзиев, Тодоров, Ал.Мўминов, Файзуллаев, Зоҳидов, Абдуманнонов, Соколов.
Голлар: Саиднуруллаев 10, Одилов 52, 68-пен.