"Пахтакор"нинг собиқ ўйинчиси ва мураббийи Идгай Тазетдиновнинг беваси, "Пахтакор-79" аъзолари хотираси учун кўплаб тадбирлар уюштирган Алла Тазетдинова 1942 йил таваллуд топган.
Алла Сергеевнани умрини "Пахтакор-79" жамоаси хотирасига бағишлаган футбол қаҳрамони деб аташ мумкин.
Унинг амалга оширган ҳар бир лойиҳаси - китоб чоп этиш, "Хотира қанотлари" анъанавий турнири, Куриловкадаги ёдгорлик - бу нафақат турмуш ўртоғи, балки афсонавий "Пахтакор-79" жамоасини йўқотганига кўника олмаган аёлнинг кўз ёшлари ва дардларидир.
Ҳар йили у ҳалок бўлганлар хотираси учун ёдгорлик олдида ўз эсдаликларини сўзларди, нутқи дард билан бўлгани боис барчанинг кўзидан ёш чиқарарди.
Уни кенг қалби, яхши инсонлиги учун билишарди, севишарди ва қадрлашарди.
«Пахтакор» футбол клуби Алла Тазетдинованинг жамоамиз учун амалга оширган ишларини ҳар доим қадрлайди. У хотирамизда футболимиз қаҳрамони сифатида барҳаёт бўлиб қолади.