Клуб янгиликлари

Олмалиқда "Сурхон" билан дуранг ўйнадик

Клуб янгиликлари

21-турда жамоамиз кўплаб вазиятлардан фойдалана олмасдан қимматли очколарни бой берди.

Ўйиннинг 22-сониясидаёқ ҳакам "Пахтакор" дарвозасига пенальти белгилади. Ундан рақиб унумли фойдаланди. Шундан кейин жуда кўплаб голли имкониятлар яратган бўлишига қарамай, жамоамиз улардан фойдаланишда муаммога дуч келди. Черан ва Ҳамдамов икки мартадан, Сайфиев, Собирхўжаев, Насонов бир мартадан ўта қулай вазиятлардан гол ура олишмади. 31-дақиқада Файзуллаевнинг ҳисоб тенглаштирувчи голи жамоамиз учун мазкур баҳсдаги ягона гол бўлиб қолди.

"СУРХОН" - "ПАХТАКОР" - 1:1 (1:1)
9 октябрь. Олмалиқ. ОКМК стадиони. 849 томошабин
Ҳакамлар: В.Агишев, И.Азимов, Ш.Аъзамов, Ҳ.Музаффаров.
VAR ҳаками: А.Шукуруллаев.
АVAR ҳаками: М.Нехочин.
Назоратчи: Р.Шаяхмитов.
Комиссар: Қ.Мадраимов.
"Сурхон": Исоқов, Акбаров, Родригез, Тошпўлатов, Бобожонов (Юсупов, 87), Мигел (Соҳибов, 67), Рубен Санчес, Ҳасанов (Маликжонов, 60), Абдуллаев, Шайдулов, Саидазимов (Аҳмадов, 87).
"Пахтакор": Қувватов, Насонов, Ҳамробеков, Черан (Турғунбоев, 72), Ҳамдамов (Ўринбоев, 46), Собирхўжаев, Сайфиев, Файзуллаев, Жабборов, Турсунов, Азмиддинов.
Голлар: Рубен Санчес, 2-пен - 1:0. Файзуллаев, 31 - 1:1.
Огоҳлантиришлар: Шайдулов, 69. Мигел, 90+3. Азмиддинов, 90+3.