Суперлига 21-турида "Пахтакор" Олмалиқда "Сурхон" меҳмони бўлади.
Ўйин Олмалиқдаги ОКМК стадионида бўлиб ўтади.
Ҳозирга қадар жамоалар чемпионатлар доирасида 31 баҳсда тўқнаш келишган. Уларнинг 24тасида "Пахтакор", 5тасида "Сурхон" зафар қучган. Икки марта дуранг натижа қайд этилган. Рақиб дарвозасини 103 марта ишғол қилган "Шерлар" 28 тўп ўтказиб юборишган. Меҳмондаги ўйинларда 10 ғалаба, 4 мағлубият ва бир дурангга эгамиз. Голлар нисбати 35га 17ни ташкил қилади. Жами 15 ғалаба йирик ҳисобларда қўлга киритилган. Энг йирик натижа - 8:0 бўлиб, 2004 йилги мавсумда кузатилган.
Жамоалар сафида карточкалар билан боғлиқ дисквалификация сабабли ўйинни ўтказиб юборадиган футболчилар йўқ.
"Сурхон" ва "Пахтакор" жамоалари ўртасидаги учрашув 9 октябрь, якшанба куни ОКМК стадионида соат 17:00да старт олади.