"Шерлар" "Металлург"ни назорат ўйинида 3:1 ҳисобида доғда қолдиришди.
Ўн нафардан ортиқ футболчи терма жамоалар йиғинида иштирок этаётгани сабабли Максим Шацких мазкур беллашувда таркибда баъзи ўзгаришларни амалга оширди. Шунга қарамай, ўйинни ҳужумкор бошлаган жамоамиз 12 дақиқа ичида учта кескин вазиятни юзага келтирди. Дастлаб Банашак ўзи ишлаган пенальтидан фойдалана олмади. Унинг зарбасидан кейин рақиб посбони тўпни қайтарди. 9-дақиқада ҳимоячидан тўпни олиб қўйган Банашак барибир мақсадига етди ва дарвозани ишғол қилди. 12-дақиқада Неъматов узатган тўпни польшалик ҳужумчимиз тўхтатмасдан дарвозага йўллади. Бўлим ўртасида бекободликлардан Абдуманнонов бирга-бир ҳолатдан унумли фойдаланиб, ҳисобни қисқартирди. Иккинчи бўлимда эса Аъзамовнинг бурчак зарбасидан сўнг узатган тўпидан Черан гол урди. 3:1 натижаси ўйин охиригача ўзгармади. Навбатдаги расмий ўйинда "Пахтакор" 2 октябрь куни "Насаф" билан майдонга тушади.
"ПАХТАКОР" - "МЕТАЛЛУРГ" - 3:1 (2:1)
"Пахтакор": Суюнов (Қувватов, 46), Насонов (Хананов, 83), Аъзамов, Мартинович, Турсунов, Неъматов, Азмиддинов, Ўринбоев (Поёнов, 83), Ҳамдамов (Абдулазизов, 68), Черан (Мансуров, 64), Банашак (Беглархонов, 68).
Голлар: Банашак 9, 12, Черан 50 - Абдуманнонов 23.