Олмалиқда АГМК билан кечган баҳсдан кейин "Пахтакор" бош мураббийи Максим Шацких баҳс хусусида фикрларини билдирди.
- Бугун футбол ўйнашга интиладиган икки яхши жамоа ўйнади. Биринчи бўлимда вазиятлар яратдик, аммо улардан фойдалана олмадик. Рақиб жиддий қаршилик кўрсатди. Танаффусдан сўнг тезлик ва суръатни оширдик. Гол урганимиздан кейин ҳимояда хатосиз ўйнашга уриндик. Бизда бўш ҳудудлар пайдо бўлди. Олдинга яхши ўтишларимиз кўпайди. Рақибни ҳимояда хато қилишга мажбур этдик ва муҳим ғалабага эришдик. Ҳар бир ўйиннинг аҳамияти жуда юқори. Яхши футбол намойиш қилиб, ютуққа эришдик. Энди терма жамоалар билан боғлиқ танаффус бўлади. Сал тин олиб, мавсумдаги энг ҳал қилувчи беллашувларга ҳозирликни давом эттирамиз.
Ўйин суръати мухлисларга ёқадиган бўлди деб ўйлайман. Жамоалар футбол ўйнашни хоҳлади. Рақибга қараб тактика танлаймиз. Уни ўйин давомида ўзгартириш ҳам мумкин.