"Обод" билан учрашувдан кейин футболчиларга бир ҳафталик таътил берилди.
Асосий таркиб аъзолари 8 июлгача дам олишади. Ўша куни барча ўйинчилар тиббий кўрикдан ўтиб, иккинчи даврага тайёргарликни бошлашади. Машғулотлар Тошкент ва Қибрайда ўтказилиши кўзда тутилган. Терма жамоа йиғинига чақириладиган футболчилар 25 июлдан машғулотларга қўшилишади. Жамоамиз иккинчи даврани 3 август куни "Андижон"га қарши сафардаги ўйин билан бошлайди.