Клуб янгиликлари

Превью. АГМК - "Пахтакор"

Клуб янгиликлари

"Шерлар" Суперлига 19-туридан ўрин олган учрашувда 15 сентябрь куни Олмалиқда АГМК меҳмони бўлишади.

Мазкур баҳсда жамоаларда дисквалификация билан боғлиқ бошқа йўқотишлар мавжуд эмас.

Ҳозирга қадар чемпионатлар тарихида жамоалар 29 марта ўзаро тўқнаш келишган. 21 беллашувда "Пахтакор" ғалаба қозонган. 4 баҳсда дуранг қайд этилган бўлса, 4 марта Олмалиқ клуби зафар қучган. Жамоамиз 52 тўп киритиб, 16 гол ўтказиб юборган. 7 муваффақиятни "Шерлар" йирик ғалаба билан қўлга киритишган. Олмалиқда кечган 14 ўйиннинг 11тасида "Пахтакор" устун келган. Мезбонлар эса 3 учрашувда ютуққа эришганлар. Сафарда 27 гол урган ҳолда 7 тўп ўтказиб юборилган. Ўтган йили Олмалиқда жамоамиз 3:0 ҳисобида зафар қучган.

"Шерлар" мазкур ўйиндаги ғалаба орқали пешқадамликни давом эттириш имкониятини сақлаб қолишади. Юқори ўринларга даъвогар яна бир рақибга қарши сафардаги ўйинимиз кескин ўтиши кутилмоқда.

АГМК ва "Пахтакор" жамоалари ўртасидаги 19-тур беллашуви 15 сентябрь, пайшанба куни соат 19:00да Олмалиқдаги ОКМК стадионида бошланади.