Суперлига 18-турида "Шерлар" "Металлург" устидан зафар қучиб, турнир жадвалида пешқадамга айланди.
Ўйин жамоамизнинг устунлиги остида бошланди. Турғунбоевнинг қулай вазиятдан тепган тўпини Лобанов қайтариб юборди. Кейинроқ Алижонов узатган тўпга ҳеч ким улгурмади. 23-дақиқада Ўринбоев Қувватов билан ўткир бурчакда бирга-бир қолган ҳолатда тўпни тепиб юбориб, Санжарнинг оёқларига урилиб йиқилди. Ҳакам пенальти белгилади ва бундан Ўринбоев унумли фойдаланди - 0:1. Шундан кейин устунлигимиз янада ортди. 34-дақиқада Алижоновнинг пасидан кейин Банашак боши билан дарвозани ишғол қилиб, ҳисобни тенглаштирди. Бўлим охирида Чераннинг икки зарбаси хавфли чиқди. Биринчи сафар тўсиндан тўп қайтди. Иккинчи вазиятда дарвозабон тўпни қайтарди.
Иккинчи бўлим бошидан шиддатни оширган "Шерлар" тез орада олдинга ўтишди. Захирадан туширилган Файзуллаев жароҳатланган боши билан дарвозага тўпни йўллади. Бу вазиятда Лобанов тўпни дарвоза чизиғини кесиб ўтгандан кейин қайтаргани сабабли ёрдамчи ҳакамни голни инобатга олди. Бу ҳолатда ҳам Алижонов ҳаммуаллифлик қилди. Шундан сўнг беллашув охиригача ҳар икки жамоада кўплаб қулай имкониятлар бўлди. Жамоамиздан Банашак, Алижонов, Холматов ва Файзуллаев якуний зарбани тўғри йўллай олишмади. Қувватов эса икки вазиятда аниқ зарбалар йўлига ғов бўлди. Муҳим ғалабадан кейин "Пахтакор" турнир жадвалида пешқадам бўлиб олди.
"ПАХТАКОР" - "МЕТАЛЛУРГ" - 2:1 (1:1)
9 сентябрь. "Пахтакор" стадиони. 712 томошабин.
Ҳакамлар: Ф.Норсафаров, З.Элибоев, О.Абдувасилов, О.Тўйчибоев.
Назоратчи: Р.Айтеков.
Комиссар: А.Аҳроров.
"Пахтакор": Қувватов, Алижонов, Азмиддинов, Мартинович, Сайфиев, Ҳамробеков, Собирхўжаев, Ҳамдамов (Файзуллаев, 46), Черан (Холматов, 83), Турғунбоев (Ўринбоев, 68), Банашак (Жабборов, 90+3).
"Металлург": Лобанов, Палич, Ўринбоев (Фарҳодов, 63), Абдуманнонов, Тошқўзиев (Исмоилов, 63), Ғофуров, Ғофурбеков, Тошпўлатов, И.Иброҳимов, Ф.Иброҳимов, Алиқулов.
Голлар: Ўринбоев, 24 - 0:1. Банашак, 34 - 1:1. Файзуллаев, 56 - 2:1.
Огоҳлантиришлар: Палич, 33. Ҳамробеков, 41. Абдуманнонов, 48. Лобанов, 56. Бекмуродов, 63. Азмиддинов, 88.