Клуб янгиликлари

"Пахтакор" U-19 жамоаси "Хоразм"ни йирик ҳисобда доғда қолдирди

Клуб янгиликлари

2003 йил ва ундан кейин таваллуд топган футболчиларни ўз ичига олган турнирда кичик шерлар “Хоразм” клуби дарвозасига жавобсиз 5та гол урдилар. 

Асосий таркибнинг барча аъзолари Ўзбекистон терма жамоалари йиғинида бўлиб турибди. 2004 йиллар БААда бўлса, 2005 йиллар Венгрияда. 

Шунга қарамай, 2004/05 йилларда туғилган қолган футболчилар билан Олим Шокиров жамоаси йирик ҳисобда ғалабага эришди. 16-турдан сўнг 30 очко тўплаган жамоамиз турнир жадвалида 4-поғонани эгаллаб турибди.

"ПАХТАКОР" - "Хоразм" 5:0
"Пахтакор": Муроджонов, Погосян, Файзиев, Адҳамов, Ваниев, Миродилов, Ҳабибуллаев, Баҳодиров, Мўминов, Одилов, Абдумажидов.
Захира: Жўрабеков, Бакланов, Файзуллаев, Абдуманнонов, Ни, Соколов, Тухсанов.
Голлар: Ваниев 5, Одилов 35, Ҳабибуллаев 61-пен, Абдуманнонов 84, 86.