Клуб янгиликлари

Превью: “Пахтакор” – “Металлург”

Клуб янгиликлари
Чемпионатлар доирасида клублар 51 бор тўқнаш келишган. "Шерлар" 43 беллашувда зафар қучишган, 4 ўйинда "Металлург" ғолиб чиққан. 4 учрашувда жамоалар дуранг ўйнашган. “Пахтакор” 135 гол уриб, ўз дарвозасидан 37 тўп олиб чиққан. "Металлург"ни айни пайтда Эрнандес бошқармоқда.

Тошкентдаги ўйинларнинг 23тасида “Шерлар” устун келишган. 2 учрашувда дуранг кузатилган. Жамоамиз уйдаги баҳсларда "Металлург"га умуман мағлуб бўлмаган. Охирги 13 ўйиннинг барчасида "Пахтакор" ушбу рақибдан устун келган. Сўнгги марта Бекобод жамоаси 2016 йилги мавсумда ўз майдонида 2:0 ҳисобида ғалабага эришган. Ўзаро баҳсларда энг йирик ғалаба - 6:0 натижаси "Пахтакор"га тегишли. 2003 ва 2006 йилларда "Шерлар" рақибни шундай натижалар билан доғда қолдиришган. Йирик ғалабаларимиз сони жами 17тани ташкил қилади.

"Металлург"га қарши ўйин 9 сентябрь, жума куни "Пахтакор" стадионида соат 19:30да бошланади. Мухлисларни чиройли футболдан баҳраманд бўлишга чақириб қоламиз.