Павел Тюлькин бошчилигидаги 2012 йилда таваллуд топган футболчилардан иборат жамоамиз финалда "Бунёдкор"дан устун келди.
Ҳал қилувчи баҳсда тўлиқ устунликка эришган жамоамиз 5:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Ушбу мусобақада иштирок этган иккинчи жамоамиз эса учинчи ўринни эгаллади. Ярим финалда икки жамоамиз тўқнашувида биринчи таркиб 7:2 ҳисобида зафар қучди. Учинчи ўрин учун баҳсда "Осиё" устидан иккинчи жамоа вакиллари 3:1 ҳисобида ғолиб бўлишди.