"Пахтакор" стадиони мажлислар залида клуб раҳбарияти ҳамда жамоанинг ашаддий ишқибозлари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Унда жамоанинг келгусидаги режалари, клуб фаолияти, стадионга мухлислар ташрифини кўпайтириш, бунинг учун қилиниши керак бўлган ишлар, ишқибозларга барча қулай шароитларни яратиш, кейтеринг хизматини яхшилаш, ўйинлар рекламаси ва тарғиботини кучайтириш борасида ҳолатлар муҳокама этилди. Мухлислар ўзларини қизиқтираётган турли масалалар юзасидан клуб раиси ўринбосари Дилшод Каримов ва бош директор Дмитрий Адисман билан фикр алмашишди. Дилшод Каримов тез орада мухлислар билан ишлаш ва уларга қулай шароитлар яратиш борасида клуб томонидан тайёрланган махсус дастур ишга тушиши ҳақида маълумот бериб, бундай учрашувлар шу жиҳат борасида клубга зарур бўлган маълумот олишда ёрдам беришини таъкидлади.