"Шўртан" билан баҳсдан сўнг жамоамиз бош мураббийи матбуот анжуманида иштирок этди.
- Тезкор голдан кейин футболчиларимиз яна уриб ташлаймиз деб ўйлашди, аммо бу гол биринчи бўлимда ягоналигича қолди. Хотиржамликка берилдик, яхшики гол ўтказиб юбормадик. Танаффусда керакли кўрсатмалар берилди. Иккинчи гол уриб олганимиздан кейин ҳаммаси изига тушиб кетди. Ҳужумда тезликни оширдик. Алиқуловга омад тилаган ҳолда, унинг жамоаси футбол ўйнашга ҳаракат қилганини эътироф этаман. Шунчаки тўпни тепиб юбормаяпти. Кейинги босқичда ким билан тушишимиз аҳамиятсиз, чунки олдимизга энг юқори мақсадлар, совринларга эга чиқиш вазифаси қўйилган.