Клуб янгиликлари

U-19 жамоамиз "Насаф"дан устун келди

Клуб янгиликлари
Кескин курашлар остида ўтган баҳс тақдирини Темур Одилов томонидан 36-дақиқада киритилган ягона гол ҳал қилди. Ҳар икки жамоада юзага келган бошқа имкониятлар самарали якунланмади. Ушбу муҳим ғалабадан кейин ёшларимиз 13 ўйинда 27 очко тўплаган ҳолда турнир жадвалида 2-поғонани эгаллаб туришибди.

"ПАХТАКОР" - "НАСАФ" - 1:0 (1:0) 
"Пахтакор": Муркаев, Погосян, Файзиев, Ваниев, Миродилов, Пазлиддинов, Соколов, Ҳабибуллаев, Мўминов, Одилов, Абдумажидов.
Захира: Жўрабеков, Мўминов, Адҳамов, Имомов, Абдуманонов.
Гол: Одилов 36.