Суперлига 16-турида "Пахтакор" "Олимпик" билан дуранг ўйнади ва бу ўйин ҳам ҳакамларнинг ғалати қарори билан ёдда қолди.
Биринчи бўлимда ҳужумда рақиблар шиддатлироқ ҳаракат қилишди. Одиловнинг икки вазиятдаги зарбасига аниқлик етмаган бўлса, бир ҳолатда Жиянов дарвозага зарба бера олмади. Жамоамиздан эса Турғунбоевнинг уринишини рақиб посбони бартараф этган бўлса, Сайфиев ноаниқ зарба йўллади. 37-дақиқада эса жароҳатини қайталаб олган Аъзамов ўрнига Алижонов майдонга туширилди.
Иккинчи бўлимнинг дастлабки сонияларида "Пахтакор" ҳисобни очди. Ҳимоячи хатосидан фойдаланган Банашак дарвозабон билан яккама-якка чиқиб бориб, дарвозани ишғол қилди. 61-дақиқада "Олимпик"дан Жўрақўзиев мувозанатни тиклади. ВАР бу ҳолатда офсайд йўқ эканини қайд этди ва голни инобатга олди. 76-дақиқада ўйиндаги энг эътиборли вазиятлардан бири содир бўлди. Черан жарима майдонида тўпни тўхтатди ва дарвозага зарба берди. Тўғри дарвозага қараб кетаётган тўпни рақиб ҳимоячиси қўли билан қайтарди. Жиззахда ва Яйпандаги беллашувларда жамоамиз дарвозаси томон пенальти белгиланган ҳолатларда футболчиларимиз тўпни қўли билан ўйнашга уринмаган ва қўл ҳаракати билан тўпнинг йўналишини ўзгартиришга интилмаганди. Бу вазиятда эса дарвоза томон тепилган, аниқ кетаётган тўпни ҳимоячи айнан қўлларини ҳавога ёйгани сабабли қайтарди. Бироқ бош ҳакам ВАРни кўриш учун таклиф этилмади. Беш кун ичида қоидалар умуман бошқачасига талқин этиладиган тарзда ўзгариб кетмаган, эҳтимол.
Ўйиндаги 1:1 натижаси баҳс охиригача ўзгармади ва кўпчиликка манзур келадиган ҳисоб сақлаб қолинди.
"ПАХТАКОР" - "ОЛИМПИК" - 1:1 (1:1)
17 август. Тошкент. "Жар" стадиони. 1212 томошабин.
Ҳакамлар: Ш.Насибуллаев, О.Жумаев, Ж.Рустамов, С.Абдураҳмонов.
ВАР: А.Худойберганов.
АВАР: И.Исмоилов.
Назоратчи: А.Попов.
Комиссар: З.Акрамхонов.
"Пахтакор": Қувватов, Насонов, Аъзамов (Алижонов, 37), Мартинович, Сайфиев, Алибоев, Собирхўжаев, Ҳамдамов (Холматов, 77), Черан, Турғунбоев (Файзуллаев, 70), Банашак.
"Олимпик": Назаров, Мирсаидов, Ҳамралиев, Шамсиев, Жиянов (Мамасидиқов, 69), Мухторов (Абдихолиқов, 79), Жўрақўзиев (Ғиёсов, 79), Турсунов, Иброҳимов (Раҳматуллаев, 90+1), Бўриев, Одилов (Холдорхонов, 46).
Голлар: Банашак, 46 - 1:0. Жўрақўзиев, 61 - 1:1.
Огоҳлантиришлар: Алибоев 45+1, Мартинович 90 - Иброҳимов 39.
Четлатиш: Абдихолиқов. 89.