Шацких: - Ўйин қизиқарли ва кескин кечди. Биринчи бўлимдаги вазиятларнинг ўзидан самарали фойдаланганимизда баҳс тақдирини ҳал этишимиз мумкин эди. Бироқ улардан фойдалана олмадик. Иккинчи бўлимда "Нефтчи" бизга муаммо яратишга уринди, лекин қизил карточкадан сўнг биз тўлиқ устунликка эга бўлдик. Иккинчи гол ўйинни деярли якунлади. Кейин тўпни хотиржам назорат қилиб, баҳсни ниҳоясига етказдик.
Жамоага янги қўшилган футболчилардан кўнглим тўлмоқда. Тактик услубга ҳар бир ўйинчи кўникиб олгач, янада яхшироқ футбол кўрсатамиз.
Ҳар бир рақиб жиддий қийинчилик туғдириши мумкин. "Нефтчи" охирги ўринларда бормоқда, лекин жиддий муаммо яратадиган жамоа. Суперлигада барча майдонлар яхши бўлишини истардим. Шунда ўйинлар тезроқ, кескинроқ бўлади. Ушбу майдон ҳолати ёмон эмас, аммо уч жамоанинг ўйин ўтказаётгани сабабли юкламага чидай олмаслиги мумкин. Кейинги йил Фарғонада ўйнашдан хурсанд бўламиз. Футбол ишқибозлар учун ўйналади.