Клуб янгиликлари

"Пахтакор-79" хотирасига бағишлаб "Зенит" ва "Пахтакор" фахрийлар жамоалари ўйини ўтказилади

Клуб янгиликлари
13 август куни Россиянинг Пушкин шаҳрида "Пахтакор-79" марҳум аъзолари шарафига баҳс бўлиб ўтади.

Унда "Пахтакор" ҳамда "Зенит" фахрий футболчилари майдонга чиқишади. Ўйин Россия Федерацияси Спорт вазирлиги, Санкт-Петербург ҳукумати кўмаги билан Юрий Берестовнинг "Айра" технопарки, Марат Кабаев бошчилигидаги Халқаро Ислом бизнеси ассоциацияси томонидан ташкил қилинмоқда.

Махсус ўйинда афсонавий Ринат Дасаев, "Зенит" фахрийлари – Дмитрий Радченко, Александр Спивак, Юрий Желудков, Борис Чухлов, "Пахтакор" фахрийлари – Анатолий Соловьёв, Андрей Пятницкий, Александр Тихонов ва бошқалар қатнашишади. 

Шунингдек, ўзбек футболи фидойилари, ҳалок бўлган "Пахтакор-79" жамоаси аъзолари оилалари ва яқинлари учрашув меҳмони бўлишади. Ўйин Тошкент вақти билан соат 16:00да (маҳаллий вақт 14:00) Пушкин шаҳрида жойлашган «Царское село» стадионида бошланади.