Клуб янгиликлари

"Пахтакор-79" жамоасини ёдга олиш тадбири Боткин қабристонида ўтказилади

Клуб янгиликлари
11 август, пайшанба куни "Пахтакор-79" жамоасини хотирлаш тадбири соат 9:00да Боткин қабристонида бошланади.

"Пахтакор" стадионида олий ўқув юртларига кириш имтиҳонлари ўтказилаётгани сабабли бу йил "Пахтакор" стадионида тадбир ўтказилмайди ва хотирлаш маросими Боткин қабристонининг ўзида бўлиб ўтади.