U-19 биринчилигида 12-тур ўйинлари бўлиб ўтди.
Қибрайда "Ғиждувон" жамоасини қабул қилган тарбияланувчиларимиз рақиб дарвозасини етти бор ишғол қилишди. Исломов дублга эришган бўлса, Ҳабибуллаев, Одилов, Абдумажидов, Ваниев ва Файзиев биттадан тўпга муаллифлик қилди. Ушбу ғалабадан кейин 11 ўйинда 21 очко тўплаган ёшларимиз турнир жадвалида 5-поғонага кўтарилиб, юқори ўрин учун курашни давом эттирмоқда.
"ПАХТАКОР" - "ҒИЖДУВОН" - 7:0
8 август. "Қибрай" стадиони.
"Пахтакор": Муркаев, Исломов, Файзиев, Адҳамов, Ваниев, Миродилов, Саиднуруллаев, Фомин, Ҳабибуллаев, Одилов, Абдумажидов.
Захира: Жўрабеков, Погосян, Мўминов, Саъдуллаев, Файзуллаев, Имомов, Соколов, Тухсанов, Баҳодиров.
Голлар: Ҳабибуллаев, Одилов, Исломов 2та, Абдумажидов, Ваниев, Файзиев.