Жиззахдаги баҳсдан сўнг жамоамиз бош мураббийи ўйин ҳақида фикрларини билдирди.
- Биз бундай қуруқ ва сув сепилмаган майдонда ўзимиз хоҳлаган, Европа даражасидаги футболни кўрсата олмаймиз. Ҳакамлар ҳақида гапиришни ёқтирмайман, лекин шунга мажбур бўляпмиз. Негадир икки ўйиндан бери ақлга сиғмайдиган ишлар содир бўляпти. Бу ҳолатларни кўриб, муҳокама қиламиз.
Сиз Ўзбекистон терма жамоаси Жаҳон чемпионатига боришини хоҳлайсиз, лекин буни кутиб ёшингиз ўтиб кетади. Футболга бўлган бундай муносабат ҳамда бу чемпионат билан мундиални анча кутишингизга тўғри келади. Шунинг учун буни орзу қилмасангиз ҳам бўлади.