"Насаф" билан учрашувдан кейин футболчиларга қисқа муддатли таътил берилди.
Жамоа машғулотларга 3 июнь куни кечки пайтдан қайтади. Александр Лобанов, Даврон Ҳошимов, Станислав Андреев ва Игорь Сергеев миллий терма жамоа йиғинига жалб қилинган. Улар 13 июнда "Пахтакор" ихтиёрига қайтишади. Олий лигада навбатдаги беллашувни жамоамиз 15 июнь куни Олмалиқда "Олмалиқ"қа қарши ўтказади.