Суперлиганинг 11-тур қолдирилган ўйинлари учун расмийлар рўйхатини эълон қилди.
Сафарда "Сўғдиёна"га қарши ўтадиган баҳсни Вадим Агишев бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб бориши маълум қилинди. У ҳозиргача юқори лигада "Пахтакор" иштирокидаги 23 учрашувда ҳакамлик қилган. Жамоамиз шулардан 17 тасида зафар қучган, бир марта дуранг ўйнаган ва 5 бор мағлубиятга учраган.
Агишевга қанотларда Ҳусниддин Шодмонов ва Шавкат Раҳматов ёрдам беради. Тўртинчи ҳакам сифатида Тўрабек Суюнов ишлайди.
"СЎҒДИЁНА" — "ПАХТАКОР"
Ҳакамлар: Вадим Агишев (Тошкент), Ҳусниддин Шодмонов (Бухоро), Шавкат Раҳматов (Бухоро), Тўрабек Суюнов (Гулистон).
VAR ҳаками: Раҳим Каримов (Тошкент).
АVAR ҳаками: Санжар Шоюсупов (Тошкент).
Назоратчи: Тимур Абдуллаев (Тошкент).
Комиссар: Шерзод Ражабов.