"Пахтакор" кубок мусобақасини нимчорак финалда тарк этди.
Ғузорда кечган жавоб учрашувида ҳар икки жамоада голлар уриш учун кўплаб имкониятлар юзага келди. Улардан мезбонлар бир марта фойдаланган бўлса, жамоамизга омад ва аниқлик етишмади. 64-дақиқада Абдураҳимов бирга-бир ҳолатда мезбонларга ғалаба келтирган тўпни киритди. Шу тариқа "Пахтакор" энди бор эътиборини олий лига беллашувларига қаратади.
"НАСАФ" - "ПАХТАКОР" - 1:0 (0:0)
30 май. Ғузор. 3850 томошабин.
Ҳакамлар: З.Қодиров – 8,5. О.Жумаев – 8,2. Р. Самандаров – 8,4.
Назоратчи: Р.Айтеков.
"Насаф": Қувватов, Сайфиев, М.Каримов (Абдухолиқов, 70), Голбан, Шораҳмедов, Аъзамов, Раҳматуллаев, Ғаниев, Рашидхонов (Нарзуллаев, 59), Абдураҳимов (Муҳиддинов, 90+1), Черан.
"Пахтакор": Лобанов, Авилов, Тожиев, Ораховац, Исматуллаев, Козак, Нуруллаев (Яхшибоев, 70), Иброҳимов (Андреев, 46), Ш.Каримов (Ҳакимов, 74), Искандеров, Сергеев.
Гол: Абдураҳимов, 64 - 1:0.
Огоҳлантиришлар: Тожиев, 16. Ораховац, 45+1. Исматуллаев, 67. Нарзуллаев, 69.