Клуб янгиликлари

Превью. "Пахтакор" - "Динамо"

Клуб янгиликлари
Суперлига иккинчи даврасини "Шерлар" Тошкентда "Динамо"га қарши ўйин билан бошлайди.

Чемпионатлар тарихида жамоалар 49 учрашувда тўқнаш келишган. Унда "Пахтакор" 38 ғалаба, 5 дуранг ва 6 мағлубиятни қайд этган. Рақиб дарвозасига 100 тўп киритилиб, 24 гол ўтказиб юборилган. Тошкентда ўтказилган 24 учрашувнинг 22тасида "Пахтакор" зафар қучган. Икки бор эса Самарқанд жамоаси устун келган. Ўзаро ўйинларда энг йирик ғалабамиз 6:0 натижасидан иборат бўлган.

Мазкур беллашув жамоамизнинг янги бош мураббийи Максим Шацких учун расмий дебютга айланади. Стадионга ташриф буюриб, "Пахтакор"ни қўллаб-қувватлаб туринг!

"Пахтакор" ва "Динамо" жамоалари ўртасидаги ўйин 1 август, душанба куни соат 20:00да "Пахтакор" стадионида бошланади.